18 Июн 2025 йил 1640

“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 30 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида вилоятнинг Қоракўл туманида қандай ишлар амалга оширилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Прокуратура, ИИБ, ДХХ, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Маҳалла уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Ёшлар ишлари бошқармалари ҳамда Миграция агентлиги вилоят филиали билан биргаликда ишлаб чиқилган “Бухоро вилояти ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳудудларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ҳамкорликдаги профилактик тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” ги Қўшма қарор имзоланиб, жорий йилнинг 10 июнь кунидан 10 июль кунига қадар бир нечта махсус, тезкор ҳамда профилактик тадбирларни ўз ичига олган “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 30 кунлик” тадбирлари олиб борилмоқда.

Ушбу тадбирларнинг Қоракўл туманидаги ижросини таъминлаш, амалга оширилаётган манзилли ишларнинг самарадорлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда амалий ёрдам бериш мақсадида тузилган ҳамкорликдаги идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудий мутасаддилар билан биргаликда бир қатор манзилли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, туман ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қидирув эълон қилинган шахсларни аниқлаш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида эрталаб соат 06:00 дан бошлаб ўтказилган “Тонг” тадбири давомида 1 нафар Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 122-моддаси 1-қисми билан Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирув эълон қилинган шахс ушланиб, 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Кундалик амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар намунавий режаси асосида соат 06:30 дан бошлаб “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

Шундан сўнг, туман ҳокимлиги биноси олдида ишчи гуруҳ аъзолари билан Йўриқнома ўтказилиб, Қўшма қарор талаблари асосида амалга оширилиши лозим бўлган бир кунлик манзилли чора-тадбирлар хусусида тушунчалар берилди.

Пробация назорати остида турган шахслар билан ўтказилган учрашувда, ушбу тоифа шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш бўйича тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди ва уларнинг муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Жараёнда, 4 нафар ўзини ижобий томондан кўрсатган назорат остидаги шахсларнинг жазосини муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва 2 нафар жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётган назоратдагиларнинг жазосини оғирроғига алмаштириш бўйича судга тақдимномалар киритилди.

Ички ишлар органлари фахрийлари, ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ҳамда таниқли шоир ва ёзувчилар билан давра суҳбатлари ташкил этилди.

Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида “Патруль-текширув” гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилди.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш йўналишида сайёр қабул ташкил этилиб, 10 нафар фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Назорат” тадбири доирасида туман ҳудудида истиқомат қилувчи 61 нафар муқаддам судланган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

“Долзарб-90 кунлик” тадбирлари доирасида Қоракўл туманидаги оталиққа олинган тарбияси оғир ёшлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг муаммолари ечимига доир чора-тадбирлар белгилаб олинди.

30 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ҳамда туман ҳудудида истиқомат қилувчи низоли оилалардаги хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилиб, уларнинг ҳар бири билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Туман ҳудудида фаолият олиб борувчи ов қуролига эга бўлган шахслар билан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, ов қуролини сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузган 6 нафар шахсларга маъмурий чора кўрилди.

Туман Марказий бозорида карантин ва санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилиниши текширувдан ўтказилиб, 76 та савдо ва гўшт дўкон эгалари расмий огоҳлантирилди. Ветеринария-санитария қоидалари нормаларини бузганлиги учун бир нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Чўмилиш ҳавзаларида вояга етмаганларни чўкишини олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.

1 нафар вояга етмаган назоратсиз ва қаровсиз юрган шахс ВЕИҲЁКМга жойлаштирилди.

3 нафар қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганларга нисбатан “Инсон” ижтимоий Маркази ходимлари томонидан васий ва ҳомий тайинланди.

2 та ўқув маркази ва 2 та хусусий мактабларда ўқувчилар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

1 нафар ВЕИҲЁКМда бўлиб тарбияланиб чиққан вояга етмаган боланинг турмуш шароити ўрганилиб, оила аъзолари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида жами 35 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ижтимоий профилактика объекти сифатида рўйхатга олинган

40 нафар шахсларга нисбатан хулосалар берилиши таъминланиб,

66 та қўшма хулоса тузилишига эришилди.

Маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи 1 нафар шахсга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди.

1 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахсни мажбурий даволанишга жойлаштириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 нафар руҳий касал вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасига ётқизилди.

5 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга нисбатан ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилди ва 1 нафар ҳимоя ордери талабини бузган шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонлари ва бошқа объектларни қўриқловга олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилиб, 7 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қўриқловга олиш чоралари кўрилди.

Тадбир якунида туман маданият бўлими ансамбли иштирокида концерт дастури ташкил этилди.

Бу каби комплекс чора тадбирлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам давом эттирилмоқда.

Text to speech