Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган яна бир фирибгар қўлга тушди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Жаҳон-Зиё транс” нодавлат таълим муассасаси авто мактаби котибаси Навоий вилояти Қизитепа тумани “Қасриашурак” маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган Э.Г. исмли аёл, фуқаро Л.Т. ни “Б” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш ва гувоҳнома олиш учун бўладиган имтиҳондан ваколатли танишлари орқали ўтказиш учун пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан 700 АҚШ доллари талаб қилиб, 2023 йил 5 июнь куни соат 10:50 ларда Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида келишилган пулларни олган вақтида, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.Г. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда унинг яна неча фуқароларга нисбатан худди шу турдаги жиноятларни содир қилганлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.