17 Июн 2023 йил 568

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган яна бир “устомон” қўлга тушди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Бухоро шаҳридаги “Бухоро устоз ҳайдовчи” МЧЖ авто мактаби ўқитувчи-инструктори Бухоро тумани “Боғикалон” маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган С.М. исмли шахс бошқа фуқаролар Ш.М. ва Э.Э. исмли аёлларни “Б” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш ва гувоҳнома олиш учун бўладиган имтиҳондан ваколатли танишлари орқали ўтказиш учун пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан 500 АҚШ доллари талаб қилиб, 2023 йил 13 июнь куни Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчасида келишилган пулдан 400 АҚШ долларини олган вақтида, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда унинг бошқа фуқароларга нисбатан ҳам худди шу турдаги жиноятларни содир қилганлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech