28 Феврал 2023 йил
557
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди
Шофиркон тумани Искогаре маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган С.Э. шу маҳаллада яшовчи 1995 йилда туғилган Ф.М. ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, уни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ваколатли танишлари орқали ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, 400 АҚШ доллари пулларни талаб қилади.
Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 2023 йил 25 февраль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс туманнинг Саврак маҳалласида жойлашган «Захратун» супермаркети олдида талаб қилинган пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.