25 Июл 2023 йил
434
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 450 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди
Департаментнинг Когон туман бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, Ғиждувон туманида яшовчи 2003 йилда туғилган А.Д. исмли шахс бир фуқарога ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, 450 АҚШ доллари талаб қилади.
2023 йил 22 июль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс талаб қилинган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.