27 Апрел 2023 йил 438

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказишни ваъда қилган фирибгар ушланди

“Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти” ўқитувчиси вазифасида ишлаган Когон тумани "Беклар" маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган С.Ш. ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бошқа бир фуқарони “Б” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказиш учун фирибгарлик йўли билан 100 АҚШ доллари ва 1.000.000 сўм пул маблағларини олиб ҳозирги кунга қадар бермасдан келган.

2023 йил 22 апрель куни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у Бухоро шаҳар "Б.Нақшбанд" кўчасида олдиндан олган пуллардан 100 АҚШ доллари ва 300.000 сўм пулларни қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech