Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўтказиладиган имтихондан ўтказиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси инспектори Бухоро шаҳар Гулчорбоғ маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган К.А. Когон тумани Сараён маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Т.Н. исмли аёлни ваколатли танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўтказиладиган имтихондан муваффақиятли ўтказиб беришни ваъда қилиб, унинг эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.
2023 йил 13 апрель куни вилоят ИИБ ҳамда Департаментнинг Шофиркон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида К.А. талаб қилинган пулларни олган вақтида ушланган.
Гумон қилинувчи К.А. нинг кўрсатмалари асосида тезкор тадбир давом эттирилиб, жиноий шериги Бухоро шаҳар Гулчорбоғ маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган Б.Д.га ушбу аёлни навбатдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўтказиладиган имтихонлардан муваффақиятли ўтказиб бериш эвазига олдиндан келишилган 400 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.