20 Май 2023 йил 498

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Бухоро шаҳар "Гулчорбоғ" маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган К.А. маҳалладоши 2002 йилда туғилган б.Д. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, бошқа бир фуқарони алдаб, унинг ишончига кириб, ваколатли танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилади.

2023 йил 19 май куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахслар талаб қилинган пулларни олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech