Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган тест имтихонларидан ўтказиш эвазига 300 АҚШ доллари талаб килган шахс ушланди
Пешку тумани Автомтоҳаваскорлар НТМ шўъба корхонаси бошлиғи туманнинг "Ўзбек" маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган А.М. бир фуқарони алдаб, унинг танишига “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган тест имтихонларидан ваколатли танишлари орқали ўтказиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилади.
2023 йилнинг 16 май куни Бухоро вилоят ИИБ ТҚБ ЖҚБ ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳар Мохи-Хоса кўчасида жойлашган тиббиёт муассасаси олдида ушбу шахс талаб қилинган пулларни олган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.