“Ҳимоя ордери” — хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилавий низоларни бартараф этиш воситаси
Маълумки, ҳар қандай жамият ва давлатнинг қай даражада халқпарвар ҳамда адолатли экани унинг хотин-қизларга бўлган муносабати ва ғамхўрлиги билан белгиланади. Халқимизни рози қилишдек олий мақсадга эришиш учун хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўлида бир қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Шу ўринда, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича масъул инспекторлари томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари маҳаллалари бўйлаб “хонадонбай” тизими асосида аҳоли орасида профилактик тадбирлар ўтказилди.
Давлат идора, ташкилотларида фаолият юритувчи хотин-қизлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган профилактик тарғибот ишлари олиб борилди.
Хусусан, нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир тарғибот ишлари қилиниб, “Ҳимоя ордери” бериш тартиби ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Жумладан, ҳудудларда ҳокимликлар, Оила ва хотин-қизлар бўлимлари ва туман прокуратураси ҳамкорлигида “Ҳимоя ордери” — хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилавий низоларни бартараф этиш воситаси”, “Оила кичик ватан, оила тинч бўлса, бахтли бўлса, Ватан тинч бўлади”, “Оила қўрғони дарз кетмасин” ва “Соғлом оила — бахтли ҳаёт!” мавзуларида тадбирлар ташкил этилди.
Мазкур тадбирларда ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, Адлия ва ФХДЁ раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг инспектор ҳамда етакчи психологлари ҳамда имом хатиблар ва масъул тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Унда, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги қатор ислоҳотлар ҳақида сўз борди.
Шунингдек, “Ҳимоя ордери” берилган фуқаролар билан бирма-бир суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Тадбир давомида низоли оилардаги фарзандларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар видеороликлар орқали намойиш этилди.
Оилаларда ажримнинг олдини олиш, оила мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.
Маҳалларда аҳоли муаммолари ўрганилиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, рофилактик ҳисобда ва пробатсия назорати остида турувчи назорат остидаги шахслар билан учрашув ташкил етилди.
Бунда, уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, қайта жиноят содир етмаслик ҳамда мамлакатимизда уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалаларига доир яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиш ва келгусида такроран жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир етмаслик бўйича тушунтиришлар берилди.
хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликдан еҳтиёткорлик, фирибгарлик, ўғирлик, кибер жиноятчилик қурбонига айланмаслик ё‘ллари тушунтирилди.
Оила-турмуш доирасидаги жиноятчиликдан эҳтиёткорлик, фирибгарлик, ўғирлик, кибер жиноятчилик қурбонига айланмаслик ва нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олши юзасидан сўз юритилди.