15 Ноябр 2023 йил 627

Хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя қилиш ҳар бир ички ишлар органлари ходимининг вазифаси

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари билан йиғилиш ўтказилди.

Бунда, бошқарма бошлиғи томонидан ходимларга хизмат интизомига ҳамда қонунчиликка риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, хизмат вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, хизматга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмаслик юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, хизмат мобайнида порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, хизматга совуққонлик билан қараган, ваколат доирасидан четга чиққан ходимларга қатъий чора кўрилиши алоҳида таъкидланди.

Text to speech