25 Ноябр 2023 йил 2441

Хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бугунги куннинг энг асосий масаласи

Бугун, 25 ноябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида Пешку тумани ИИБ ходимлари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, хизмат интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаларини қабул қилишда, шахсий таркиб ўртасида коррупциоген ҳолатларга қарши кескин курашишнинг замонавий усул ва услубларини жорий қилиш борасида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, ходимлар томонидан содир этилган хизмат интизоми ва қонунбузарлик билан боғлиқ ҳолатларнинг туб сабаблари, уларнинг келиб чиқиш омиллари танқидий таҳлил қилиниб, атрофлича муҳокама қилинди.

Кўрилган масалалар ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг самарадорлигини ошириш, хизмат интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўтказиладиган хизмат текширувларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

Text to speech