14 Июн 2023 йил
466
Хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга қаратилди
Бугун, 14 июнь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — ММИ ва КБТХ бошлиғи подполковник Умид Утаев бошчилигида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБда масъуллар ва шахсий таркиб иштирокида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя этиш муҳокамасига бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Унда, соҳа ходимларига хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш юзасидан зарурий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, ижросига доир амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мавзуга оид видео ролик ходимлар эътиборига намойиш этилди.