13 Феврал 2023 йил 614

Ходималар малакасини ошириш йўлида

Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил 7 мартда қабул қилинган “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 87-сон Фармони ичроси юзасидан жойларда бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда, Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан институтнинг Бухоро филиалида жорий йилнинг 6-8 февраль кунлари вилоят Ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари ва Жазони ижро этиш департаменти 6-минтақавий ҳудуди жазони ижро этиш тизимида хизмат қилиб келаётган ходималар учун қисқа муддатли сайёр ўқув-семинари ташкил этилди.

Бунда ИИВ Академияси ва Малака ошириш институтининг тажрибали профессор-ўқитувчилари ҳамда хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари томонидан мавзуга оид назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди.

Ўқув-семинари якунида ходималарга сертификатлар топширилди.

Text to speech