7 Июн 2023 йил 491

Хонадон сотиб олиш жараёнида фирибгарлар домига илиниб, бор будингиздан айрилманг

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, шаҳарнинг "Пиридастгир" маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ш.А. исмли шахс 2023 йилнинг январь ойида Ш.А. ва Ш.С. лар билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, Жондор тумани "Занги" маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган Н.М. ни алдаб, ўзларига бўлган ишончни суиистеъмол қилиб, ўзига тегишли бўлган Бухоро шаҳар Намозгоҳ кўчаси 2-муюлиш 27-хонани олди сотди шартномаси асосида унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, жабрланувчидан 38.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ушбу пулларни ўзларининг эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юбориб, уйни расмийлаштириб бермасдан, фирибгарлик жиноятини содир қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу жиноий гуруҳдан жабрланган бошқа фуқаролар ҳам бор ёки йўқлигини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech