15 Июн 2024 йил 1883

Хонадонда содир этилган ўғрилик жинояти криминалистик тадқиқот натижасида фош этилди

2024 йил 9 январидан 10 январига ўтар кечаси номаълум шахс, Ромитан тумани Боғча маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаронинг хонадонига уйининг кўча томон ётоқхона деразаси орқали ғайриқонуний равишда кириб, кийим жовони токчасидаги 1 дона баҳоси 5 млн. сўмлик аёллар тилла узугини, 2 дона ҳар бирининг баҳоси 1 млн. 500 минг сўмлик аёллар тилла узугини ва 1 жуфт баҳоси 2 млн. 500 минг сўмлик аёллар тилла зирагини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Воқеа жойини кўздан кечириш тергов ҳаракатлари давомида олинган қўл бармоқ излари устида олиб борилган дактилоскопик криминалистик тадқиқотлар ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика марказида мавжуд “Шахсни биометрик идентификация қилиш” тизими орқали ўтказилган текширув натижасида, воқеа жойидан олинган бармоқ излари орасида Ромитан тумани Ибн Сино маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахс томонидан қолдирилган излар ҳам борлиги аниқланган.

Мазкур гумондорнинг шахсига ойдинлик киритилиб, олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида унинг айби ўз тасдиғини топган.

Ҳозирги  кунда ушбу гумонланувчи шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech