19 Август 2023 йил 1263

Ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш бўйича “Бухоро тажрибаси”ни яратиш борасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор Даврон Назармухамедов бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари якунига бағишланган йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 10 – 11 август кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида вилоятда жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ҳамда аҳоли осойишталигини таъминлаш борасида “Бухоро тажрибаси”ни яратишга доир амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор Даврон Назармухамедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида ўрганишлар олиб борди.

Ишчи гуруҳ томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, маҳаллаларда, олис қишлоқларда, жиноятчилик салмоғи ортган "қизил" тоифадаги ҳудудларда ўрганишлар олиб борилиб, ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчилик содир этилишининг асл сабаблари, унга туртки бўлган омиллар, мавжуд камчиликлар бирма бир таҳлил қилиниб, илмий ёндашув асосида тегишли хулосалар қилинди.

Бугун, 19 август куни Бухоро вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор Даврон Назармухамедов ҳамда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида ишчи гуруҳ ўрганишларининг якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят ҳамда шаҳар-туман, сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши аъзолари, ички ишлар, прокуратура органларининг тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари, ҳокимларнинг ўринбосарлари, шунингдек, бошқа тегишли ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов ИИВнинг асосий 16 та соҳаси бўйича масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ вилоятдаги мавжуд криминоген вазиятни таҳлиллар асосида комплекс ўрганиб, давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижроси доирасида Бухоро вилоятида жиноятчиликни жиловлаш борасидаги “Бухоро тажриба”сини яратишга доир манзилли ишлар олиб бориб, “Йўл харитаси” ишлаб чиққанлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, вилоятда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалиётга тадбиқ этиладиган "Бухоро тажрибаси"нинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Бухоро давлат университети ўртасида “вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизлар орасида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар” хусусида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига кўра, «Психологик ва социологик хизмат кўрсатиш» илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилгани, марказ томонидан олиб бориладиган ишлар ва уларнинг амалга ошириш механизмлари хусусида сўз юритилди.

Йиғилиш давомида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олишда тарғибот тадбирларининг самараси жуда юқори эканлиги, жиноятнинг нимага етаклашини тушунган инсон ундан тийилишга ҳаракат қилиши, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, маҳаллалар ҳудудида вояга етмаганлар, ёшлар ҳамда хотин-қизлар жиноятчилиги, ўғирлик ва фирибгарлик, тан жароҳати билан боғлиқ жиноятлар, йўл транспорт ҳодисалари, ижтимоий тармоқлар орқали содир этилаётган турли жиноятлар, айниқса пластик карталардан пул ечиб олиш ва ўғирлаш билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш ҳамда бу турдаги жиноятларнинг содир этилишига имкон бераётган омиллар, туб сабаблар ҳамда уларнинг оқибатлари, аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида "Мобил тарғибот гуруҳ" ларининг фаолияти йўлга қўйилгани ҳам бу борадаги иш самарадорлигининг гарови эканлиги таъкидланди.

Ушбу белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Бухоро шаҳридаги криминоген вазияти энг оғир бўлган  “Р.Ҳамроев” номли маҳалла танлаб олиниб, мазкур маҳаллани тажриба сифатида “жиноятдан холи маҳалла”га айлантириш чоралари кўрилиши юзасидан аниқ чоралар кўрилиши белгиланди.

Шу билан мазкур тақдимотда йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилган жиноятларни жиловлашнинг "Бухоро тажрибаси" ни республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам қўллаш борасида амалий чора тадбирлар бошланганлиги таъкидланди

Text to speech