Ҳудудларнинг криминоген вазиятини барқарорлаштириб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечиб топиш зарур
Бугун, 5 август куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Когон шаҳридаги "қизил" тоифага киритилган 3-сектор худудига кирувчи Зиёкор маҳалласида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама қилди.
Бунда, бошқарма бошлиғи маҳаллаларнинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, шунингдек, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берди.
Маҳаллада фаолият олиб борувчи «бешлик» вакиллари иштирокида ҳудудда содир этилган ҳар бир жиноятга сабаб бўлган омиллар илмий ёндашув асосида чуқур таҳлил қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Бошқарма бошлиғи Зиёкор маҳалласида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшларни спортнинг шахмат турига қизиқтириш мақсадида ташкил қилинган “шахмат клуби” фаолияти билан ҳам танишди.
Шундан сўнг, вилоят 3 сектор раҳбари маҳалла аҳолисининг муммолари ечимига бағишланган сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан йўлланган 10 га яқин турли мавзулардаги мурожаатлар бошқарма бошлиғи бошчилигида тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва мудддат талаб қиладиганлари бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бу каби ўрганишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.