Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ИИВ ЖХД бошлиғининг ўринбосари полковник Шароф Уралов билан биргаликда Шофиркон тумани марказидан 110 км. масофа узоқликда жойлашган Чуруқ овулида ўрганиш ишларини олиб бордилар
Шофиркон тумани марказидан 110 километр узоқликда, Қизилқум кенгликлари бағридаги Чуруқ овулида бугунга келиб қозоқ миллатига мансуб 42 та хонадон ва жами 270 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда.
Масъуллар овулдаги ўрганишлари доирасида ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларига уйма-уй бориб уларнинг ҳолидан хабар олди, мавжуд муаммоларини ўрганди.
Шунининг, овул оқсоқоллари билан учрашиб, уларнинг мавжуд ижтимоий ва маиший муаммолари юзасидан мурожаатларини қабул қилдилар.
Овулдаги ўрганишлар доирасида мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, муассасаларда ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун яратилган шароитларни кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида овул аҳолисининг турмуш даражасини яхшилашга доир 10 га яқин муаммолар аниқланиб, ҳар бирининг ҳал этилишига қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва алоҳида назорат остида ижрога қаратилди.
Жараёнда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари томонидан уйма-уй юрилиб, фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шу билан бирга ҳудудда 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Чуруқликлар мазкур ярмаркада кундалик эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамёнбоп нархларда харид қилдилар.
Туман Маданият бўлими хушовоз хонандалари томонидан ташкил этилган концерт дастури эса овул аҳлига байрамона кайфият улашди.
Марказдан узоқда яшаётган бўлсаларда, ушбу юртдошларимиз ҳам эътибордан четда эмасликларини юракдан ҳис этишди.
Бу каби манзилли ишлар давом эттирилади.