4 Июл 2024 йил 1463

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ўзига бириктирилган Ғиждувон туманида "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли профилактик тадбирларига жалб этилган куч воситалар иштирокида тонгги хизмат олди Йўриқномасини ўтказди

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида мавжуд тизимли муаммолар, аҳолининг мурожаатларини ҳал этиш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали маҳаллаларни ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, туманни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасидаги манзилли ишларни изчил олиб боришга Ички ишлар бошқармаси бошлиғи масъул этиб бириктирилди.

Топшириқ асосида ишлаб чиқилган қўшма фармойиш асосида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бошчилигида ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа тааллуқли мутасадди идораларнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан бир қатор манзилли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, туманда камбағалликни қисқартириш, ишсизликни камайтириш, миграцияда юриб қийналган фуқароларни қайтариш ва уларни иш билан таъминлаш, миграциядан юрган фуқароларнинг оила аъзолари, судларда низолашаётган ёки низоли оила сифатида профилактик ҳисобга олинган оилалар билан манзилли ишлаш, маҳаллаларни рақамлаштириб, замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш ва ҳудудий профилактика инспекторининг хизмат хонаси ҳамда ички ишлар бошқармасига интеграция қилиш, бунда маҳалла еттилик вакилларининг иш самарадорлигини ошириш учун уларнинг билим савиясини, ишга бўлган муносабатини ўзгартириш, барча ходимлар, фуқаролар айниқса ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, кундалик иш фаолиятлари устидан идоравий назоратни кучайтириш борасида манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Туманнинг 75 та маҳаллаларига вилоят Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизмат раҳбарлари ва малакали офицер ходимлари бириктирилган ҳолда шу ва бошқа бир қатор тезкор профилактик тадбирларнинг олиб борилиши, кунлик назорат тизимининг қай тартибда ташкиллаштирилганлигини кўздан кечириш ҳамда бугунги кунга қадар амалга оширилган ишларнинг натижаларини муҳокама қилиш мақсадида, бугун вилоят ИИБ бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ғиждувон туманида бўлиб, "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли тезкор профилактик тадбирларига жалб этилган куч воситалар иштирокида навбатдаги кенгайтирилган хизмат олди Йўриқномасини ўтказди.

Жараёнда мазкур тадбир доирасида шакллантирилган гуруҳлар ва масъул раҳбарларнинг дастлабки иш натижалари таҳлил қилиниб, тезкор профилактик ҳамда ижтимоий профилактик тадбирларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир маҳаллалар, улардаги хонадонларни, "қизил", "сариқ" "яшил" тоифаларга ажратган ҳолда ишни ташкил этиш юзасидан ўзининг бир қатор тавсияларини билдириб, мониторинг гуруҳи ва масъул раҳбарларга бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берди.

"Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирлари вилоятнинг бошқа барча шаҳар ва туманларида ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Text to speech