3 Ноябр 2023 йил 1996

Ички ишлар органлари хизматига танлов асосида қабул қилинган номзодлар ва уларнинг ота-оналаи билан учрашув ўтказилди

Бугун, 3 ноябрь куни ИИВ Бухоро академик лицейида  вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари ташаббуси билан вилоят ички ишлар органлари хизматига янги қабул қилинган номзодлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда масъул ходимлар томонидан коррупция жамият тараққиётига болта урадиган, ҳар қандай тузилмани ҳалокатга олиб келувчи жирканч иллат эканлиги, айни пайтда бу иллатга қарши юртимизда бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биргаликда кураш олиб бораётганлиги, коррупция кўриниши сўнги пайтларда кўплаб соҳаларга кириб келиши натижасида фуқароларда кўплаб норозилик ҳолатларини келтириб чиқаётганлиги, шу сабабли номзодларнинг ота-оналарига фарзандларини ишга киритиб қўяман деб алданиб қолмаслиглари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Учрашувда сўзга чиққан вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Ўлмас Ҳамидов ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритиб, ҳар бир ходим хизмат формасини қадрига етиши кераклиги, жамиятда юриш-туриш маданиятига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бўйича ходим майор Иззат Саъдуллаев хизмат қонунчилигига риоя қилиш, лавозим, мансаб ваколатидан четга чиқмаслик лозимлигини айтиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ички ишлар органларига номзодларни танлаб олиш тўғрисидаги буйруқ талабларига асосан танловнинг якуний босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодларни ва уларнинг ота-оналарини яна бир бор огоҳлантирди.

Тадбир сўнгида номзодлар ва уларнинг ота-оналарига алданиб қолмаслиглари учун фирибгарлик ва коррупцион каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасидаги флаер ҳамда буклетлар тарқатилди.

Text to speech