18 Ноябр 2023 йил 2704

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири

Бугун, 18 ноябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, хизмат-соҳалар раҳбарлари, шунингдек, барча шаҳар-туманлар ҳудудий Ички ишлар органлари раҳбар ва барча шахсий таркиб иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, хизмат интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаларини қабул қилишда, шахсий таркиб ўртасида коррупциоген ҳолатларга қарши кескин курашишнинг замонавий усул ва услубларини жорий қилиш борасида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, ходимлар томонидан содир этилган хизмат интизоми ва қонунбузарлик билан боғлиқ ҳолатларнинг туб сабаблари, уларнинг келиб чиқиш омиллари танқидий таҳлил қилиниб, атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, муҳокама жараёнида вилоят ички ишлар органларида Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини оширишга доир жорий этилган раҳбар ходимларни рейтинг баҳолаш бўйича Бухоро тажрибаси юзасидан жойларда амалга оширилган ишлар, дастлабки натижалар, тизимли муаммолар бирма-бир кўриб чиқилиб, ушбу тизимнинг имконият ҳамда талаблари батафсил тушунтириб берилди. 

Кўрилган масалалар ҳамда вилоят ички ишлар органларида хизмат интизомини мусьаҳкамлаш йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг самарадорлигини ошириш, хизмат интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўтказиладиган хизмат текширувларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

Text to speech