10 Май 2025 йил 253

Ички ишлар органларида яқиндагина ўз фаолиятини бошлаган Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2025 йил 18 мартдаги ПҚ–110-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳудудий бошқарма ва бўлимлари таркибидаги вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лавозимлари Ички ишлар органларига ўтказилди.

Бугун, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи вилоятнинг ҳудудий ички ишлар органларида яқиндагина ўз фаолиятини бошлаб, такомиллаштириш жараёни олиб борилаётган ушбу тизим вакиллари билан тўғридан тўғри очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ ва конструктив руҳда кечган учрашувда дастлаб, инспектор-психологларнинг фаолияти таҳлилий муҳокама қилиниб, вояга етмаган ёшлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг асл сабаблари, уларнинг вужудга келиш омиллари мониторинг қилинди.

Янги қабул қилинган қарор билан вилоятда умумий ва касбий таълим муассасаларида ўқувчилар билан  “Мактаб – маҳалла – оила” тамойили асосида ишлаш тизимини жорий этиш, ўқувчилар ўртасида қонунбузилиши ва бошқа кўринишдаги ҳулқий оғишишларга, ижтимоий тармоқнинг зарарли контентларига, оммавий маданият ва ёд ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, профилактик-психологик ишлаш механизмларини йўлга қўйиш орқали Ватанга садоқат, қонунларга ҳурмат ҳиссини шакллантириш, мактабларда давомат тадбирларини манзилли ўтказиш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, фан ва касбий тўгаракларга йўналтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, дарсдан кейинги инспектор-психолог, Қўриқлаш бўлими ходими ва профилактика инспектори маҳалла “еттилиги”, Болалар Омбудсмани билан ҳамкорликда хонадонма-хонадон юриш асосида тарбиясида салбий ўзгариш бўлаётган болаларни аниқлаб, оилалари билан манзилли ишлаш тизимини йўлга қўйиш, умумий ва касбий таълим муассасаларини ўқувчиларининг охирги уч йил давомида содир қилган жиноий қилмишларига қараб “Қизил”, “Сариқ” ва “Яшил” тоифаларга ажратган ҳолда алоҳида йўл харитаси асосида манзилли ишлаш, узоқ муддатда хорижда юрган вояга етмаганларни яшаш манзилларига қайтариш, таълим муассасаларининг ички ва атрофида хавфсизликни тўлиқ таъминлаш, муассасаларнинг кириш чиқиш жойлари, очиқ спорт майдонлари, юқори синф хоналарини интеллектуал видеокузатув камералари билан жиҳозлаш юзасидан ҳам тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, инспектор-психологларнинг меҳнат ва турмуш шароитлари юзасидан мавжуд муаммолари ҳам ўрганилиб, уларга ечим топиш юзасидан тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига зарурий топшириқлар ҳам берилди.

Якунда, ходимларга хизмат ва ижро интизомига ҳамда қонунчиликка қатъиян риоя қилиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, хизмат вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, хизматга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмаслик, ўз касбига сидқидилдан ёндашиш, ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, уларнинг замонавий билим олиши учун яратилган барча имкониятлардан унумли фойдаланишлари учун шароит яратиш, уларни ватанпарварлик ва она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech