Ички ишлар органларининг самарали хизмат қилган ходимлари тақдирланади, салбий натижалар кўрсатганлари жазоланади
Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бир нечта масалаларлар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган тезкор йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини хор бўлиб ижро этишдан бошланган йиғилишда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар ва ўрта бўғин раҳбарлари ва барча ходимлари, видеоконференцалоқа тизими асосида барча ҳудудий ички ишлар органларининг шахсий таркиби иштирок этди.
Дастлаб, маънавият ва маърифат дарси доирасида "Оила - муқаддас даргоҳ" мавзусида маъруза қилинди.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 4 ойи 10 куни мобайнида содир этилган жиноятлар таҳлили;
-шу жумладан, ташаббус билан аниқланадиган жиноятлар, очилмаган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирларнинг самарадорлиги;
-суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатларини сифатли ўтказиш ва якуни бўйича қонуний қарорлар қабул қилинишининг аҳволи;
-мурожаатлар билан ишлаш, "E-material" тизимига келиб тушаётган материалларни кундалик назорат қилиш ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаган ҳолда ҳал этиш;
-олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар, айниқса ўғрилик, фирибгарлик, тан жароҳати билан боғлиқ, оила-турмуш доирасида содир этилаётган жиноятларни олдини олишга доир профилактик тадбирлар ва бунда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар;
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрель кунидаги ПФ 153-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, кибержиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ҳамда ҳуқуқий онгни оширишга қаратилган ишларни жадаллаштириб, пластик карта билан боғлиқ ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларини олдини олиш борасида вазифалар белгилаб берилган идораларнинг иш натижаларини мониторинг қилиш, маҳаллаларда "хонадонбай" ва "фуқаробай" тарғибот тадбирларини изчиллик билан давом эттириш;
- “Назорат” тадбири доирасида муқаддам судлаган, пробация назоратидагилар ҳамда профилактик ҳисобда турганлар, шунингдек, узоқ муддатга кетган ёки қайтиб келганлар ва уларнинг оила аъзолари билан манзилли ишлаш;
-хотин қизлар, ёшлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар;
-мактаблар, техникумлар, касб-ҳунар коллежлари, шунингдек, олий таълим муассасаларида ҳамкор идоралар билан биргаликда “Давомат” ва “Тиғ” махсус ҳамда тезкор профилактик тадбирларни кучайтириш;
-оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, тан жароҳати етказиш, оила турмуш доирасидаги, шу жумладан оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш;
-"маҳаллабай" ва "соҳабай" тартибда жиноятларнинг муҳокамасини ташкиллаштириш ва келгусида жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини олиб бориш;
Президентимизнинг "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 801-сонли Қарорлари талаблари асосида ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, мавжуд муаммолар ҳамда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар;
Жорий йилнинг 15 апрель кунидан 15 май кунига қадар давом этиб келаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" ҳамда 1 май кунидан 30 июнь кунига қадар ўтказилиши белгиланган “Қорадори-2025” тезкор профилактик тадбирлари доирасида вилоят ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва натижалар танқидий таҳлил асосида бирма-бир кўриб чиқилди.
Ўтказилган мониторинг ва таҳлиллар асосида ўз хизмат вазифасини бажаришга виждонан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келган, ижобий натижаларни қайд этган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилган бўлса, салбий натижалар қайд этган масъул раҳбарлар ва ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Жумладан, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан тақдирланган 1 нафар ходим III даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, 1 нафар ходим Ички ишлар вазирининг “Фахрий ёрлиғи”, 3 нафар ходимга “Подполковник” ва 15 нафар ходимлар “Лейтенант” махсус унвонлари тантанали равишда топширилди.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғинг тегишли буйруғи билан иш кўрсатгичлари юқори бўлган 8 нафар ходимлар, ҳамда ўзига таклиф қилинган порани олмасдан тегишли тартибда маълум қилган 2 нафар ходимлар пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Якунда, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.