Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Бухоро вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда
Вазир ўринбосари ўрганишлари доирасида дастлаб, Қоракўл туманининг Дўрмон маҳалласи ҳудудида қад ростлаган "Янги Ўзбекистон" массивидаги бажарилган ишлар, кўп қаватли уйлар, 330 ўринга мўлжалланган мактаб, 240 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 100 қатнов ўрнига мўлжалланган оилавий поликлиникада яратилган шароитлар билан танишди.
Жараёнда масъулларга массив ҳудудини ободонлаштириш, қурилиши тугалланмаган объектларни ниҳоясига етказиш, кўп қаватли уйлар фасадини тартибга келтириш бўйича бир қатор вазифа ҳамда кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг, вазир ўринбосари Жондор туманининг "Ушот" маҳалласида фаолият олиб борувчи "еттилик" вакиллари билан учрашди.
Жараёнда маҳаллада доимий равишда "хонадонбай" "фуқаробай" тизими асосида аҳолининг муаммоларини ўрганиш, камбағалликдан чиқариш, маҳаллани ишсизлик ва жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича тошириқлар берди.
"Ушот" маҳалласининг 250 дан ортиқ хонадонида яшовчи фуқаролар ҳунармандчиликнинг тандирсозлик йўналиши билан шуғулланиб ўзини ўзи банд қилиб келмоқда.
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов ўрганишлари доирасида ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи ҳунарманд уста Ғайбулло Мўминов, шунингдек, Ашур Йўлдошевнинг хонадонида бўлиб, тандирсозлик, асаларичилик ва иссиқхонада гул кўчати етиштириш фаолияти ва сир асрорлари билан яқиндан танишди.
Масъул раҳбарлар иштирокида ушбу фаолият турларини бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш имкониятларини кўриб чиқиб, манзилли кўрсатма ва тавиялар берди.
Ички ишлар вазири ўринбосарининг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.