1 Феврал 2024 йил 954

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Бухоро вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов дастлаб, Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан танишди.

Вазир ўринбосари вилоятнинг бевосита туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишларни бирма-бир таҳлил қилди.

Йўл қўйилган камчиликлардан келиб чиқиб, туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида криминоген вазиятни тизимли таҳлил қилиш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Бухоро вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан ҳам танишди.

Бунда, 2024 йил учун мўлжалланган бир қатор манзилли чора-тадбирларни жадаллаштириш, хусусан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ходимлар ўртасида хизмат ва ижро интизоми, қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича йўриқномалар берилди.

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимовнинг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech