Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Бухоро вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қоровул қўшинлари 7536-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан учрашди
Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов томонидан ҳарбий хизматчиларга дунёда ва қўшни давлатларда юзага келаётган ҳарбий сиёсий вазиятлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатларга руҳан ва жисмонан тайёр бўлишлари, ватанпарвар, сергак ва огоҳ бўлиб ҳарбий хизматни олиб бориш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, хизмат олиб бориш жараёнлари, ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзининг таклифларини бериб ўтди.
Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида сержант ва офицерларнинг масъулиятини ошириш кераклигини таъкидлаб, бўлинмаларда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар ва навбатчиларнинг хизмат олиб бориши бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.
Шундан сўнг, вазири ўринбосари қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7536-сонли ҳарбий қисми учун қурилаётган янги бинога бориб, бу ерда давом этаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Ички ишлар вазири ўринбосарининг Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.