Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов Бухоро вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда
Вобкент туманнинг "Шифокор" ҳамда Бухоро шаҳрининг "Раззоқ Ҳамроев" маҳаллаларида бўлган вазир ўринбосари "бешлик" вакилларининг ҳамкорликда жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борган ишлари билан танишди.
Ички ишлар вазири ўринбосари криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, шунингдек, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берди.
Шунингдек вазир ўринбосари “вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш” марказида жойлаштирилган назоратсиз ва қаровсиз қолган болаларга яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар билан танишди.
Суҳбат жараёнида болаларнинг оилавий шароитлари, муҳити ўрганилди ҳамда масъулларга марказга олиб келинган вояга етмаганлар билан профилактик ишлар олиб бориш, вояга етмаган қиз болалар билан ҳаётнинг кейинги босқичига тайёрлаш бўйича масъул идоралар билан ҳамкорликни тўғри ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.