26 Апрел 2024 йил 2617

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Бошланғич касбий тайёргарлик курсини тамомлаб келган бухоролик курсантлар “Ҳалоллик қасамёдини” қабул қилишди

Бухоро вилоятининг Олот, Қоракўл, Жондор туманлари ички ишлар бўлимларидаги мавжуд бўш бўлган профилактика инспектори лавозимларига Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Бошланғич касбий тайёргарлик курсини тамомлаб келган курсантлар билан жамланди.

Ёш ходимлар ва уларнинг ота оналари билан бўлган учрашувда ходимларга хизматга киришишдан олдин уларга бириктирилган мураббийлар, бевосита раҳбарлари, хизмат олиб боришлари учун бириктирилган ҳудудларининг маҳалла "еттилиги" таништирилди.

Учрашувда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида учраб турадиган турли хил зиддиятли вазиятларда ўзини тутиши, хизмат интизоми тўғрисида тушунчалар берилди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Акбар Юсупов томонидан мураббийлар ва ёш ходимларга устоз-шогирд анъаналари асосида иш олиб боришлари, ёш ходимларнинг ота-оналарига эса ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти ҳамда ходимларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, ходимларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг фармойиши асосида эълон қилинган "Ички ишлар органларида коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги" доирасида хизмат интизоми ва қонун талабларига риоя қилиш, тамагирлик, порахўрлик каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтиришлар ҳам бериб ўтилди.

Ёш ходимлар хизмат фаолиятига киришишдан олдин “Ҳалоллик қасамёдини” қабул қилиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига омадлар тиланди.

Text to speech