19 Май 2025 йил 3293

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармасида бўш бўлган ҳарбийлаштирилган назоратчи лавозимларига танлов эълон қилинади.

Лавозими: Ҳарбийлаштирилган назоратчи (ВОХР)

Маълумоти бўйича: ўрта махсус ёки ўрта , олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли;

Талаб этилган бўй: Эркаклар учун: 178.0 см ва ундан юқори

Жинс тури: Эркак

Ёш чегараси: 18 ёшдан кичик бўлмаган 25 ёшдан катта бўлмаган

Умумий талаблар:

- Соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматдан ўтган фуқаролар;

- Бухоро вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар.

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади.

- биометрик паспорт ёки ИД-картаси (асл нусхаси);

- туғилганлик ҳақида гувоҳномаси;

- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асл нусхаси; (сиртқи таълимда таҳсил олаётган бўлса ўқиш жойидан маълумотнома, ўрта махсус ёки ўрта таълимни тугатганлар ўрта-махсус диплом ёки шаҳодатнома иловалари билан);

- ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;

- ҳудудий тиббиёт бирлашмаларидан Ф-086 тиббий маълумотнома.

Манзил: Бухоро шаҳар M.Iqbol кўчаси 10-уй,

Мўлжал: Бухоро Давлат Университети ён томони.

Мурожаат учун телефон рақамлар: 65-221-28-23, 65-505-30-15

Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар 2025 йил 21 майдан кунидан 24 май кунига қадар рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Text to speech