1 Август 2025 йил 183

Ички ишлар вазирлигига бириктирилган Бухоро шаҳридаги 32-сонли умумтаълим мактабида манзилли ишлар амалга оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг тегишли Фармойишига асосан умумий ўрта таълим мактабларига ташкилий ва тарбиявий-методик жиҳатдан манзилли кўмаклашиш мақсадида Бухоро шаҳридаги 32-сонли умумтаълим мактаби Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасига бириктирилган эди.

Ўтган давр мобайнида мазкур умумтаълим мактабида таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларнинг билим олишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш ҳамда ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилди.

Бугун, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги мутасаддилар янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари суръати билан танишиш мақсадида ушбу таълим муассасасида бўлишди.

Жараёнда мактабнинг маъмурий биноси, ўқув хоналари ва инфратузилмаси бирма-бир кўздан кечирилиб, жараёнда мавжуд муаммолар аниқланди ва бажарилиши лозим бўлган галдаги вазифалар юзасидан масъулларга зарурий кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

Text to speech