15 Апрел 2025 йил 1603

Ички ишлар вазирлигига бириктирилган Бухоро шаҳридаги 32-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2025 йил 31 март кунидаги тегишли Фармойишига асосан умумий ўрта таълим мактабларига ташкилий ва тарбия-методик жиҳатдан манзилли кўмаклашиш мақсадида ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган эди.

Мазкур ишчи гуруҳ вакиллари ҳудудларда белгиланган чора-тадбирларни сифатли ташкил этилишини ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиқлари масъул этиб белгиланганлиги боис уларга амалий ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.

Бухоро вилоятига бириктирилган вазирлик ишчи гуруҳи ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси мутасаддилари бошчилигида бугунги кунда Бухоро шаҳридаги  32-сонли  умумтаълим мактабида таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларнинг билим олишлари учун етарли шароитларни яратиш ҳамда уларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Мазкур ишларнинг суръати билан танишиш мақсадида таълим муассасасида бўлган бошқарма бошлиғи мактабнинг маъмурий биноси, ўқув хоналари, инфратузилмасини бирма-бир кўздан кечирди.

Дарс жараёнлари ўрганилиб, мактаб масъуллари ҳамда ўқувчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди, яқиндан ва самимий ўтган суҳбат чоғида ўқувчиларнинг келгусидаги режалари тингланди.

Кўздан кечириш жараёнида фармойиш талаблари асосида бажарилиши лозим бўлган кўламли ишлар, аниқланган камчилликлар ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга зарурий кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

Text to speech