29 Июн 2025 йил 308

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларга тезкор муносабат билдириб, жойида ҳал этиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг навбатдагиси Бухоро туманида бўлиб ўтди

Жумладан, бугун туманнинг “Работак” маҳалласида бошқарма бошлиғининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича сайёр қабули ташкил этилди.

Қабул давомида 40 дан ортиқ фуқаролар томонидан билдирилган суд-ҳуқуқ, тергов-суриштирув, ички ишлар органлари фаолияти, ишга тиклаш, ижтимоий-иқтисодий ва маиший муаммолар юзасидан мурожаатлари индивидуал ёндашув асосида кўриб чиқилди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш ва ҳуқуқий ечим талаб этган масалалар эса иш юритувига олинди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди ва ижросини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Мазкур сайёр қабул ички ишлар органларининг фуқароларга яқин бўлиши, уларнинг муаммоларини тинглаш ва амалий кўмак беришга қаратилган фаолиятининг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Бундай сайёр қабуллар Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, ҳудудий ИИБ раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан барча шаҳар ва туманларда тасдиқланган график асосида давом эттирилмоқда.

Text to speech