Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Бухоро шаҳрининг «қизил» тоифага киритилган маҳаллаларида 10 сонли қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларни жойига бориб ўрганди
Бугун, 29 июль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Бухоро шаҳрининг «қизил» тоифага киритилган маҳаллаларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларни муҳокама қилди.
Муҳокама йиғилишида вилоят ҳамда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, хотин-қизлар бошқармаси масъуллари ҳамда криминоген вазияти оғир деб топилган «қизил» тоифага киритилган маҳаллалар «бешлик» вакиллари иштирок этишди.
Бунда бошқарма бошлиғи ҳудудларнинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, шунингдек, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берди.
Шунингдек, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Бухоро давлат университети ўртасида “вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизлар орасида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар” хусусида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига кўра ташкил этилган «Психологик ва социологик хизмат кўрсатиш» илмий-тадқиқот маркази мутахассислари томонидан олиб борилаётган ишлар ва уларнинг амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди
Жараёнда маҳаллалар кесимида содир этилган ҳар бир жиноятга сабаб бўлган омиллар бирма-бир илмий ёндашув асосида чуқур таҳлил қилиниб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Шундан сўнг Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги масъуллар Бухоро шаридаги "Турки Жандий" маҳалласида жиноятчиликни олдини олишга доир олиб борилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганишди.
Бунда, маҳаллада фаолият олиб борувчи «бешлик» вакиллари иштирокида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қўшма Қарор ижроси бўйича белгилаб берилган вазифаларни тезкор ва самарали ҳал этиш чораларини кўриш борасида масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Бу каби ўрганишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилмоқда.