Ички ишлар бошқармаси ҳамда Бухоро давлат университети ўртасида “Вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизлар орасида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми” имзоланди
Бугун, 13 июнь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида полковник Миржамол Миралимов ташаббуси билан Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов ва соҳавий хизматлар масъул мутасаддилари иштирокида “Ўзаро ҳамкорлик меморандуми” имзоланди.
Меморандумда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2833-сонли Қарори ва “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги 406-сонли Қонун ҳамда “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 490-сонли Қарори ижроси ҳамда Бухоро вилоятида вояга етмаганлар, ёшлар ва, хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг сабаби ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни ижтимоий-психологик ўрганиш юзасидан ўзаро ҳамкорликнинг мазмуни, соҳалари ва тартиби белгилаб берилган.
Бундан ташқари, унда илмий ёндашув асосида вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги тадбирларни амалга ошириш бирма-бир кўрсатиб ўтилган.