23 Декабр 2022 йил 924

Ички ишлар органларининг аёл ходималари ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилди

Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида аёл ходималар иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга доир навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ИИБ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят ИИБ Хотин-қизлар кенгаши раиси подполковник Шахноза Сафарова ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бўлими ва вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати ЖҚБ УЖҚКБ Ахлоқ ва соғлиққа қарши жиноятлар билан ишлаш бўлинмаси масъуллари йил давомида тизимда фаолият олиб бораётган хотин қизлар томонидан содир этилган интизом бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин қизларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, улар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech