4 Август 2023 йил 655

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов иштирокида Бухоро вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди

Бугун, 4 август куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш каби бир қатор масалаларда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Бунда вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органларининг масъул раҳбарлари ва тегишли соҳавий хизмат бошлиқлари иштирок этишди.

Танқидий руҳда ўтказилган муҳокама йиғилишида, амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Ҳудудларда криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш мақсадида ҳар бир туман-шаҳар ИИБ бошлиқлари ва вилоят ИИБ бошлиғининг масъул ўринбосарлари ҳамда соҳавий хизмат раҳбарларига, жойлардаги вазиятни чуқур таҳлил қилган ҳолда, жиноятчиликни жиловлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш вазифаси юклатилди.

Муҳокамада, камчиликларга йўл қўйган бир қатор масъуллар қаттиқ танқид қилиниб расмий огоҳлантирилган бўлса, ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашган, намунали хизмат қилиб ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларнинг интизомий жазолари муддатидан олдин тугатилди.

Муҳокама йиғилиши якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech