15 Август 2023 йил 751

Ички ишлар вазири ўринбосари Ғиждувон туманида оммавий сайёр қабул ўтказди

Бугун, 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи генерал-майор Даврон Назармухамедов Ғиждувон туманининг 3 секторига қарашли "Бештуво" маҳалласи аҳолиси муаммолари ечимига доир сайёр қабул ўтказди.

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов, туман сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар масъуллари қатнашган сайёр қабулда 60 нафардан ортиқ фуқаролар томонидан 25 га яқин мурожаатлар йўлланди.

Фуқаролар томонидан даволанишда амалий ёрдам бериш, ИИОларига ишга кириш, электр таъминоти, имтиёзли кредит асосида тикув машинаси, мотоцикл олиб беришда амалий ёрдам, бир марталик моддий ёрдам ажратиш билан боғлиқ мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.

Қабул давомида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик, арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, 3 нафар фуқароларга имтиёзли кредит асосида тикув машинаси, 2 нафар фуқарога электромотоцикл олиб берилди.

Қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилинишида вақт талаб этиладиган мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича масъул идоралар раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech