ИИВ ҳамда Бухоро вилояти ИИБ масъуллари томонидан соҳасида фаолият юритаётган психологлар иштирокида психологик семинар-тренинг ўтказилди
Жорий йилнинг 23 май куни ИИВ ММИ ва КБТД Психологик таъминлаш бўлими ҳамда бошқарма масъуллари томонидан ИИВнинг амалдаги буйруқ талаблари асосида шахсий таркибининг руҳий ҳолатини ўрганиш ва доимий равишда назорат қилиб бориш мақсадида Бухоро давлат университети йиғинлар залида Бухоро вилояти ИИБ тизимида хизмат олиб бораётган Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар ва ПТГ психологлари иштирокида навбатдаги психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.
Малакали ўқитувчи ва психолог мутахассислар томонидан шахсий тарзининг хизмат жараёнида юқори зўриқишлар, стрессли вазиятлар ва ўз ҳаётини хавф остига қолдириш билан боғлиқ ҳолатларда ўзини тутиш ва муомала маданиятини шакллантириш, фуқаролар билан низоли ҳолатларда қандай йўл тутиш кераклиги, стрессли вазиятлардан чиқиш йўллари бўйича маърузалар қилиниб, машғулотлар ўтказилди.
Унда, ходимларнинг руҳий ҳолатини ва ишга бўлган муносабатини ўрганишга доир психологик тестлар олинди. Бу каби психологик ишлар келгусида ходимларнинг низоли вазиятларни бартараф этишига замин яратади.
Якунда тадбир қатнашчиларига ташаккурнома топширилиб, вилоят ИИБ билан яқин ҳамкорлиги учун алоҳида миннатдорлик билдирилди.