3 Ноябр 2022 йил 544

ИИВ Бухоро академик лицейида Ўзбекистон тарихи фани ойлиги доирасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди

Заковат бу — билим чархи. Заковатли бўлиш маънан етуклик деганидир. Жумладан, китоб ўқиган инсоннинг маънавияти юксак, дунёқараши кенг, тафаккури бой бўлади. Бу сифатлар келажагимиз эгалари учун зарур жиҳатлардир.

Шу ўринда, ёшларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини ошириб бориш, улар орасидан иқтидорли, ижодкорларни рағбатлантириб, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш мақсадида ИИВ Бухоро академик лицейида “ИИВнинг умумий ўрта ва ўрта махсус таЪИим муассасаларида янги 2022/2023-ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли фармойиши ижроси юзасидан ноябрь ойи — Ўзбекистон тарихи фани ойлиги доирасида лицей ўқувчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган билимлар беллашувида академик лицей ўқувчилари 7 та жамоа бўлиб, ўзаро беллашишди.

Якуний натижаларга кўра: фахрли 1-ўринни 102-гуруҳ: «Эврика», 2-ўринни 107-гуруҳ: «Пирамида»ва 3-ўринни 106-гуруҳ: «Зукколар» жамоалари эгаллашди.

Ғолиб жамоалар фахрий ёрлиқ, китоблар тўплами ва эсдалик совғалар билан муносиб рағбатлантирилди.

Text to speech