24 Июн 2023 йил 557

ИИВ Бухоро Академик лицейида тантанали битирув тадбири ўтказилди

Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейи саф майдонида битирувчиларга диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Миллий Гвардия вилоят бошқармаси раҳбарияти, ички ишлар органларининг фахрийлари, академик лицей ўқитувчилари ва битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тантанали тадбирни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, ММИ ва КБТХ бошлиғи подполковник Умид Ўтаев очиб берди ва битирувчиларни табриклаб, уларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришида муваффақият тилади.

Жорий йилда Академик лицейни томомлаётган жами 149 нафар ўқувчиларга дипломлар топширилди ва битирувчилар орасида ўқишни аъло баҳоларга ўқиб, ўрнак кўрсатган 29 нафар ўғил ва қизга аъло даражадаги имтиёзли диплом ва сертификатлар берилди.

Шунингдек, ўқиш давомида фанларни яхши ўзлаштириб тенгдошларига намуна бўлган, спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган битирувчилар, уларнинг устозлари ҳамда ота-оналари вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан муносиб тақдирланди.

Text to speech