8 Май 2023 йил 820

Ижарага олган уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл фош этилди

2023 йил 2 май куни соат тахминан 18:00 ларда вилоят ИИБ ТҚК ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган «Бухоро шаҳар ҳудудида фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш» тадбири давомида Шофиркон тумани "Искогаре" маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ҳ.Д. ижарага олган Бухоро шаҳар "И.Каримов" кўчасидаги уйда моддий манфаатдор бўлиш мақсадида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб бериб, эвазига 200.000 сўм нақд пул олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва қўшмачилик қилиш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech