Ижарага олган уйида фоҳишахона ташкил қилган навоийлик аёл тезкор тадбир давомида қўлга тушди
Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан берилган маълумотга асосан вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи 1995 йилда туғилган Б.Н. исмли аёл ижара асосида яшаб келаётган Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасидаги уйида икки эркакка таниши бўлган А.М. исмли аёлнинг фохишалик хизматини таклиф қилиб, уларнинг жинсий алоқа қилишлари учун муайян шароит яратиб бериб, ҳар биридан 300.000 сўмдан жами 600.000 сўм пулларни олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва қўшмачилик жиноятларини содир қилганлиги фош этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.