Ижарага олган велосипедни олиб қочган шахс ушланди
2022 йил 06 апрель куни соат 12:00да номаълум шахс, «АРК» қўрғони олдида Бухоро шаҳар «Хушун» кўчасида яшовчи фуқарони алдаб, унга тегишли туристик саёҳатчилар учун вақтинчалик ижарага бериладиган баҳоси 2.700.000 сўмлик 1 дона велосипедни 5.000 сўм эвазига ижарага олиш йўли билан қўлга киритган ва велосипедни номаълум томонга бошқариб кетиб, қайтариб бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб. Суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор техник ҳамда тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Жондор тумани «Пўлоти» маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан қўлга олинди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.