27 Май 2023 йил
604
Ижтимоий нафақа тайинлашда ёрдам бериш эвазига таъмагирлик қилган аёл қўлга олинди.
Бухоро шаҳар Афросиёб кўчасида яшовчи С.Қ. исмли аёл бошқа бир фуқарони алдаб, унинг ишончига кириб, гўёки ўзининг ваколатли танишлари орқали набирасига ижтимоий нафақа тайинланишда ёрдам бериш эвазига 800.000 минг сўм талаб қилади.
2023 йил 19 май куни тахминан соат 8:30 ларда Бухоро вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимларининг бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида ушбу аёл Бухоро шаҳар Вобкент кўчасида жойлашаган 23-сонли мактаб интернати олдида талаб қилинган пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.