27 Апрел 2023 йил 445

Ижтимоий тармоқлар орқали содир қилинган яна бир фирибгарлик фош этилди

Бухоро тумани "Лоша" маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Л.С. исмли шахс Ғиждувон тумани “Зарангари” маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Ф.А.нинг ишончига кириб, унинг раҳбарлигидаги МЧЖ. га қарашли “ДАФ” русумли юк автотранспорт воситасининг суғурта полиси тўловлари сифатида турмуш ўртоғи А.Н. нинг пластик картасидан 2022 йил 25 ноябр куни соат 11:15 да “Апелсин” иловаси орқали 9.500.000 сўм пулларни олишга эришиб, ушбу пулларни суғурта ташкилоти ҳисоб рақамига топширмасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Text to speech