3 Декабр 2022 йил 2217

Ижтимоий тармоқларда “Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармасидаги “лўттибозлик”! сарлавҳаси остида тарқалаётган хабар юзасидан расмий маълумот.

Маълум қиламизки, Вилоят ҳудудида тунги вақтларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жиноятчиликни олдини олиш ва тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида “Тун” тезкор профилактик тадбирини ҳаракатга келтириш тўғрисида Бухоро вилоят ИИБ бошлиғининг алоҳида фармойиши асосида барча шаҳар-туман ички ишлар органлари ходимлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат алоҳида гуруҳлар ташкил этилиб, тунги соат 22-00 дан соат 06-00 га қадар бўлган вақт оралиғида хизмат олиб бориш тартиби белгилаб берилган.

Жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида вилоятнинг барча ҳудудлари, айниқса Шофиркон, Пешку, Ромитан, Қоракўл, Олот, Когон ва Бухоро туманларида чорва-мол ўғирликлари кўп содир этилди.

Вилоятда бу турдаги жиноятларнинг салмоғи сезиларли даражада ошганлиги ва ҳудудларда график асосида электр энергияси чекловларининг ўрнатилганлиги сабабли, “Туманлараро Жамоатчилик Назорати Маскан” лари ҳамда чўл массивларига туташ чекка маҳаллаларда олов ёқиб тунги хизматни ташкил этиш талаб этилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январьдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори билан тасдиқланган “Қалқон” жамоатчилик гуруҳлари тўғрисидаги “Низом” нинг тегишли бандларига асосан, “Тун” тезкор профилактик тадбирларига ички ишлар органлари, Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда маҳалла ёшлар етакчилари томонидан маҳаллалардаги ёшларни Қалқон гуруҳларига жалб этиш орқали ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тадбирларига жалб этилмоқда.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлик концепцияси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 27-сонли Фармони асосида маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тадбирларига ёшлар етакчилари томонидан маҳаллалардаги ёшларни “Қалқон жамоатчилик гуруҳ” ларига жалб этиш ҳамда уларни тунги вақтларда маҳаллаларда фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги, мол мулклари дахлсизлиги, жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тадбирларида жамоатчилик вакили сифатида фойдаланиш чоралари кўрилиши ҳам белгилаб берилган.

2022 йил 30 ноябрьдан 1 декабрга ўтар кечаси вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан шаҳар ва туманларда “Тун” тадбирининг ташкил этилганлиги ва жойлардаги тергов-тезкор гуруҳларининг фаолияти ўрганилганда қатор камчиликлар аниқланган.

ИИВнинг тегишли буйруқлари талаблари асосида масъул раҳбар ва ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.  Текширув якуни бўйича масъул раҳбар ва ходимларга интизомий таъсир чоралари қўлланилиб, жанговар шайликни ошириш бўйича “тезкор режа” лар асосида машғулотлар ўтказилган.

Text to speech