Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаат юзасидан расмий маълумот
Ижтимоий тармоқларда Қоракўл тумани ИИБ айрим ходимларининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мақола эълон қилинди.
Мазкур ҳолат Бухоро вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан тегишли тартибда ўрганилди.
Аниқланишича, Қоракўл туман “Чекирчи” маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро Н.Ю. жорий йилнинг 9 март куни Қоракўл туман ИИБ бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилиб, 2023 йил 9 март куни соат 19:30 ларда туманнинг “Тошкент” кўчасида асосий йўлдан ўзига тегишли спарк машинасида ҳаракатланиб, йулнинг чап томонидаги дўкон олдида тўхташ учун автомашинасининг тезлигини камайтирган вақтида, ортидан келаётган “Каптива” русумли автомашина ҳайдовчиси уни тез юришга ундаб ортидан тўхтовсиз сигнал чалганлигини ва у автомашинасини четга олганидан сўнг, “Каптива” ҳайдовчиси уни куракда турмайдиган ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлигини, шу сабабли ушбу автомашина ҳайдовчисига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Фуқаро Н.Ю. нинг ушбу мурожаати шу куннинг ўзида туман ИИБ ходимлари томонидан қабул қилиниб, тегишли тартибда қайд қилинган ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Текширув давомида Қоракўл тумани “Чекирчи” маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро б.Н. мурожаат муаллифи Н.Ю. ни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК. нинг 41-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судига тақдим қилинган.
Туман ИИБ нинг айрим ходимларини обрўсизлантириш билан боғлиқ келтирилган важлар вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан текширилмоқда.
Ўрганиш натижаларига кўра туман ИИБ ходимларининг ҳаракатларида интизом ёки қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, ИИВ нинг амалдаги меъёрий буйруқлари ва қонунларда белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилади.