17 Апрел 2023 йил 579

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видео мурожаат юзасидан расмий муносабат

Жорий йилнинг 11 апрел куни ижтимоий тармоқларда “3 соатда 138 та қоидабузарлик аниқладим - Шофиркон” сарлавҳаси остида эълон қилинган видео мурожаат Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва бу бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Транспорт воситаларининг вазни ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 337-сонли қарорига асосан, Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2020 йил 16 июлидаги 132-сонли буйруғи билан республика ҳудудидаги автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш “Йўл лойиҳа экспертиза” УКга юклатилган.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 337-сонли қарори “Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 7-бандида “Автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини ўлчаш учун ускуналарни қўллаган ҳолда назорат (кейинги ўринларда-вазн ва ҳажм параметрлари назорати) амалга оширилади”, 12-бандида “Вазн ва ҳажм параметрлари назорати стационар ва кўчма пунктларида транспорт воситаларининг ортиқча юк ортилганлиги ёки транспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушадиган ортиқча юк оғирлиги учун белгиланган тартибда жарима солинишига асос бўлади”, 19-бандида “Вазн ва ҳажм параметрлари текширувини амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг автомобилда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича инспекторлари, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси ўтиш пунктларида Давлат божхона қўмитасининг ходимлари (кейинги ўринларда-инспектор) қуйидагилардан иборат инструментал назоратни амалга оширади, транспорт воситасининг ҳажмларини ўлчаш (оғирлик, узунлик, кенглик ва баландлик кабилар), ўқлар ўртасидаги масофани ўлчаш, яқин жойлашган ўқлар ва ўқлар гуруҳини аниқлаш, подвеска турини аниқлаш (пневматик ёки унга эквивалент), транспорт воситасининг ҳар бир ўқидаги ғилдираклар сонини аниқлаш, якка ўққа, яқин жойлашган ўқлар ва ўқлар гуруҳига тушадиган оғирликни ўлчаш, умумий оғирлигини ўлчаш ва бошқалар”, 29-бандида “Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатланиши қоидалари бузилган, белгиланган намунадаги махсус рухсатнома мавжуд бўлмаган тақдирда, вазн ва ҳажм параметрлари назорати пункти инспектори томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1251-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштиради”-деб белгилаб берилган.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги “Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари тўғрисидаги” 342-сонли қарорининг 2-иловаси ўнинчи хатбошисида Оғир вазнли юк - вазни уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида ташишда транспорт воситасининг ғилдирак ўқига тушадиган оғирлиги мазкур Қоидаларда баён этилган меъёрий миқдорлардан ортиқ бўлган юк”, мазкур қарор асосида автотранспорт воситаларининг рухсат этилган массаси якка автотранспорт воситалари учун икки ўқлига-18 тонна, уч ўқли-26 тонна, тўрт ўқлига-32 тоннамингашмали ва тиркамали автопоездлар учун уч ўқлига -28 тонна, тўрт ўқлига-36 тонна, беш ўқлига 40 тонна ҳамда олти ва ундан ортиқ ўқлига-44 тонна қилиб белгиланган. Шу билан бирга мазкур қарор асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида келишилган аниқ йўналиш бўйича оғир вазнли юкларни ташишга автомобиль йўлига эгалик қилувчи юридик шахс томонидан бир мартали ёки кўп мартали ташув учун бериладиган махсус рухсатнома асосида ҳаракатланишга рухсат берилиши белгилаб берилган.

Шу боисдан видеода кўрсатилган транспорт воситаларини вазн ва ҳажм параметриларини ўлчовчи воситалар бевосита “Йўл лойиҳа экспертиза” УК томонидан мазкур автомобиль йўлида мавжуд эмаслигини ва бу бўйича ЙҲХБ ходимларининг мазкур автомобиль йўлидан ўтган ҳайдовчиларга нисбатан чора кўриш бўйича ваколати йўқлигини аксинча бу мурожаат бевосита “Автомобиль йўллар қўмитаси”га йўлланилишини маълум қиламиз.

Text to speech