20 Май 2023 йил 1098

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видео юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда "Ички ишлар ходимига ҳурматсизлик қилиш оқибати" сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Ушбу ҳолат Бухоро вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганда Аниқланишича, жорий йилнинг 20 май куни соат 10:09 ларда Жондор тумани "Болун" қишлоғида яшовчи К.Г. исмли аёл “102” рақамига қўнғироқ қилиб, нотаниш фуқаро унга тегажонлик қилаётганлиги тўғрисида хабар берган.      

Ушбу хабарнома асосида Бухор тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори воқеа жойига зудлик билан етиб борганида, мурожаат қилган аёл ва тегажонлик қилган фуқаро ҳали ҳам ўша ерда бўлган.

Аёлга тегажоқлик қилган ушбу фуқаронинг шахсига ойдинлик киритиш чоралари кўрилган. Унинг Бухоро тумани "Подшоҳи" маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган М.Рэканлиги аниқланиб, спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумон қилинганда, у ўзининг ТТZ-100 русумли тракторини ходимнинг огоҳлантиришига қарамасдан бошқариб кетмоқчи бўлган.

Ходим унинг маст ҳолда тракторни бошқариши йўл ҳаракати иштирокчилари учун хавф туғдириши мумкинлигини айтиб, унинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик мақсадида тракторнинг кабинага чиқиш зинасига туриб олиб,ўзининг қонуний талабларини қўйган.

Фуқаро М.Р. ходимнинг тракторни бошқармаслик тўғрисида огоҳлантиришига қарамасдан унинг қонуний талабини бажармасдан тракторда ҳаракатланиб кетган.

Ушбу фуқаро бошқарувидаги трактор тўхтатилиб, ёрдамга чақирилган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан текширув ўтказилганда трактор ҳайдовчиси спиртли ичимлик ичган мастлик ҳолатида эканлиги ўз тасдиғини топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК.нинг 131-моддаси (транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, трактор вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда фуқаро М.Рнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 194-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик (ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) аломатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу фуқаро билан ИИО ходими ўртасида бўлиб ўтган ҳолат вақтида ходим хизмат кийимида, ҳушёр ҳолатда, белгиланган тартибда ўз хизмат вазифаларини олиб борган.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Text to speech